МЧЖ ANGREN KO'MIR BRIKET

Корхонанинг расмий очилиш маросими маҳсулотнинг илк намуналари – брикетланган, прессланган кўмирларни ишлаб чиқариш 2012 йилнинг 1 сентябрида амалга оширилди.

Тез суръат билан ривожланиб бораётган корхонамиз кўмир брикетлари ҳамда иситиш печлари ва бойлерлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган, шунингдек тайёр маҳсулотни реализация қилиш билан ҳам шуғулланади. Компаниянинг ишлаб чиқариш активи пойтахтдан 78км. узоқда , Ангрен шаҳрида жойлашган.

Бу ишлаб чиқариш корхонасини ташкил қилиш ғояси қўшма корхона таъсисчилари ва раҳбарияти томонидан Ўзбекистоннинг энергоманбалар бозори ўрганилгандан сўнг пайдо бўлди. Изланишлар кўрсатишича, бозорда қаттиқ ёқилғига эҳтиёж катта. Юқори кўрсаткичли иссиқлик берувчи, тежамкор, шу билан бирга экологик тоза қаттиқ ёқилғи тайёрлаш бўйича бизнесни ташкил этиш учун имкониятлар мавжуд.

Биз аҳолини ва ишлаб чиқариш секторини тайёрланаётган маҳсулот билан таъминлаш учун ишлаймиз.

Компаниянинг вазифаси – ҳар бир уйни иссиқлик билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш секторида – фойдали иш коэффициентини оширишдир. Компаниямизга мурожаат қилар экансиз, Сиз ўзингизга маъқул нархдаги сифатли маҳсулотга эга бўласиз, шунингдек брикетларни ишлатиш ҳамда печлар ва бойлерлардан фойдаланиш ҳақида тўлиқ маълумот оласиз. Деярли уч килограмм оғирлигидаги брикетланган кўмир ишлаб чиқариш бўйича корхона ўз сегментида ягона ҳисобланади. Бу миқдор максимал иссиқлик берувчи энг қулай оғирлик бўлиб корхона маҳсулотини ўта харидоргир ва рақобатбардош қилади.

- ANGREN KOMIR BRIKET МЧЖ қўшма корхонаси бозордаги ёш иштирокчи бўлишига қарамай ўзининг кенг харидорлар тармоғига эга, лекин раҳбарият бу билан чекланиб қолмаган.

Бугун буюртмачиларнинг кўпчилиги Фарғона водийсининг аҳолиси ва бизнес тизими вакилларидир. Компаниянинг режаси – бу қамровни янада кенгайтириш. 2013 йилда корхона республикамизнинг 12 вилояти ва Қорақалпоғистон республикасига ўз маҳсулотини етказиб беради.

Компания тараққиётининг асосий йўналиши тайёрланаётган маҳсулотнинг белгиланган талабларга мутаносиб бўлишидир. Ушбу мақсадда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг техник кўрсаткичлари устидан доимий назорат олиб боради. Бу кўмир брикетларининг энергосамарадорлигини оширади.

ЗАВОД ҲАҚИДА

2012 йилнинг 1 сентябрида Ангрен кўмир кони ҳудудида замонавий корхоналар сони яна биттага кўпайди. Қачонлардир ташландиқ, эски саноат биноси ўрнида янги мажмуа пайдо бўлди. Тубдан таъмирлаш ишлари деярли 4 ой давом этди, бунда ANGREN KOMIR BRIKET МЧЖ қўшма корхонаси фаолиятининг барча қоидалари ва ўзига хос хусусиятлари эътиборга олинди. Мана бугун корхона замонавий заводга айланди. У юксак технологик ускуналарга ва брикетланган кўмир,печлар, бойлерлар ишлаб чиқаришнинг энг замонавий усулларига эга. Бугун завод ишлаб чиқариш қуввати мужассам бўлган замонавий бинолар ва иншоотлар, шунингдек қўшимча бинолар, омборхоналар ва ишчи иморатлардан иборат.

Кўмир қазиб олиш жараёни кўп миқдордаги куллилик даражаси юқори кўмирлар пайдо бўлиши билан боғлиқ, улар умумий ҳажмнинг тахминан учдан бирини ташкил этади. Шу тариқа энди кўмир брикетларини тайёрловчи завод туфайли кўмир қазишдаги чиқиндиларни утилизация қилиш ёки уларни қаердадир сақлаш керак эмас, брикетланган кўмир ишлаб чиқариш кўмир саноатини бу муаммодан қисман озод қилади,вақти келиб, бу билан саноат минтақасидаги экологик аҳволни яхшилашга ёрдам беради.

Ишлаб чиқариш жараёнининг биринчи босқичида кўмир чанги кучли магнит ёрдамида металл шлакларидан тозаланади, сўнгра брикетлаш жараёни катта босим остида пресслаш билан давом этади. Пресслашдан сўнг конвеер лентасида тайёр кўмир брикетлари пайдо бўлади. Брикетлар 300 донадан ёғоч тагларга тахланади ва полиетилен плёнка билан ўралади.Завод қуввати бугун иш бир сменада олиб борилганида ойига 1млн.дона брикет,ёки уч минг тоннани ташкил этади. Лекин харидорлар эҳтиёжи ортса, заводда иш уч сменада ташкил етилиши мумкин, бу ишлаб чиқариш ҳажмини оширади. Корхона раҳбарияти янада кўпроқ ҳудудларни қамраб олиш ва бутун республика бўйлаб маҳсулот реализация қилиш мақсадида тез орада қўшимча ускуналарни сотиб олиш ҳисобига брикет линияси қувватини икки баробарга оширишни режалаштирган.

Завод очилиши билан 50-та янги иш ўрни барпо этилди, лойиҳалаш даврида яхши меҳнат шароитини, ишчи-ходимлар учун қулайликларни, юқори иш кўрсаткичларига эришиш учун зарур шарт-шароитларни яратишга катта эътибор қаратилди. Корхона фаолиятидаги асосий қоидалардан бири юксак сифат талабларига мувофиқ иш саналади. Ана шундан келиб чиқиб потенциал таъминотчилар жиддий ўрганилди ва бутун дунёга машҳур кореялик асбоб-ускуна ишлаб чиқарувчилар танланди.

- Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, лойиҳани ишлаб чиқишда ва технологик хулосаларни танлашда экологик масалалар муҳим роль ўйнайди. Атроф муҳитга зарар етказмаслик учун кўмир брикетлари, печлар ва бойлерлар ишлаб чиқариш ушбу соҳадаги барча қонунлар ва қарорларга мутаносибликни кўзда тутади. Бундан ташқари экологияга зиён етказмаслик учун завод фаолияти ушбу саноат чиқиндиларидан бошқа ҳеч қандай технологик жараён учун яроқсиз кўмир чангидан фойдаланишни назарда тутади.

АНГРЕН ҲАҚИДА

1932 йилда Жигаристон поселкасида йирик кўмир конлари мавжудлиги ҳақида олинган маълумот Ангрен шаҳри пойдеворига илк тамал тоши бўлди дейилса муболаға эмас. Аввалига у шаҳар эмас, поселка бўлиб, Ангреншахтақурилиш деб аталган эди. Орадан беш йил ўтиб у бугунги ном билан аталган шаҳарга айланди. Шаҳар пойтахтдан узоқ бўлмаган масофада - Оҳангарон водийсининг чап қисмида, Тошкентдан 78км. нарида жойлашган. Лекин тўғри йўл ётқазиш мумкин бўлмагани туфайли Ангренга бориш учун Фарғона водийси ва Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғловчи Тошкент-Қўқон катта йўли орқали 114км. масофа босиб ўтилади.

Ангренда яна шунингдек юк ташиш ва логистика учун муҳим бўлган темир йўл станцияси ҳам бор. Ангрен кўмир саноатининг маркази ҳисобланади. Бу ерда 3 млн. тоннадан ортиқ кўмир қазиб олинади. 2012 йилда бу кўрсаткич 4,28 млн. тоннани ташкил этди.. Кўмир саноатини модернизация қилиш туфайли 2021 йилгача бу рақамни 4 баробарга кўпайтириш режалаштирилган.

Ангрен шаҳри Чотқол ва Шарқий Қурама тоғ тизмалари ўртасида баъзан Ангрен деб ҳам аталадиган Оҳангарон дарёси бўйларида жойлашган. Бу дарё Сирдарёнинг ўнг ирмоғи бўлиб икки дарё қўшилишидан ҳосил бўлган. Деярли ярим аср муқаддам шаҳардан узоқ бўлмаган жойда Оҳангарон сув омбори барпо этилган эди. Дарё сувлари унинг асосий манбаи бўлган. У қисман тошқинлар вақтида конни сув босиб кетишидан асраш мақсадида барпо этилди. Ангренда кўп сонли саноат корхоналари мавжуд. Шаҳар имкониятлари фақат кўмир саноати билан чекланмайди. Ангренда шунингдек цемент, қоғоз маҳсулотлари ва картон, сопол буюмлари ишлаб чиқарувчи заводлар фаолият кўрсатади, бу ерда яна машинасозлик, кимё-металлургия, мамлакат иқтисодининг озиқ-овқат сегменти корхоналари мавжуд. Ундан ташқари Ангренда яна олтин кони ҳам мавжуд.

- 2012 йилнинг 13 апрелида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ангрен” махсус индустриал зонасини ташкил этиш ҳақида” қарори қабул қилинди Ушбу қарорни қабул қилишдан мақсад замонавий юксак технологияли ишлаб чиқаришни барпо этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб қилиш мақсадида қулай шароитларни шакллантиришдир.Корхона рақобатбардош маҳсулотлар тайёрлашни, шунингдек Тошкент вилоятининг ишлаб чиқариш ва заҳира имкониятларидан комплекс ва самарали фойдаланишни таъминлайди. “Ангрен” махсус индустриал зонасининг яратилиши шаҳар маиший ҳаётига ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Янги корхоналарнинг ишга туширилиши янги иш жойларининг барпо этилишига, бу эса табиийки, аҳоли даромадининг ошишига ёрдам беради. Ангрен аҳолиси 100 мингдан ошиқлигини эътиборга олганда, бу маиший жиҳатдан ўта муҳим.

Қарорга биноан“Ангрен“ махсус индустриал зонасининг фаолият муддати 30 йил, уни узайтириш ҳам мумкин. Бу давр мобайнида махсус индустриал зона ҳудудида алоҳида солиқ тизими ва божхона имтиёзлари, шунингдек Ўзбекистон фуқаролари ва резидент бўлмаган шахсларнинг шаҳарга кириш, чиқиш, шаҳарда туриш, меҳнат фаолиятини юритишга рухсатнома олиши учун соддалашган тартиб амалда бўлади.

“АНГРЕН” КЎМИР КОНИ

Ангрен кўмир кони республикамиздаги энг йирик кўмир конларидан саналади. Изланишлар кўрсатишича кўмир заҳиралари 1,9млрд. тоннани ташкил этади. Ушбу кўмир кони ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1932 йилдаёқ олинган эди. Бу сана кўмир конининг тарихи бошланган кун ҳисобланади. Бугун у ҳақли равишда Марказий Осиё минтақасидаги энг йирик конлардан бири саналади. Ангрен кўмир кони мамлакатимиз кўмир саноатининг флагмани – энг йирик тармоғидирЎзбекистонда қазиб олинаётган қаттиқ ёқилғининг 85% ана шу кондан олинади.

- Ангрен конидан кўмир қазиб олиш 1941 йилда бошланган бўлиб, ўша йили 15 минг тонна кўмир қазиб олинди. Ангренда кўмир қазиб олишнинг бошланиши мамлакатимизда кўмир саноатининг оёққа туриши ва ривожланишига асос бўлди.

Бугун бу ерда кўмир қазиш икки усулда – очиқ ва ерости йўли билан олиб борилади. Кон яна каолин, оҳактош, кварц қуми, қумоқ тупроғига ҳам бой. Каолиннинг энг йирик заҳиралари айнан Ангрен қўнғир кўмир кони мажмуасидадир. Бойитилмаган каолин заҳиралари 382,4млн тоннани ташкил этади. Бирламчи ва иккиламчи каолиннинг қўлланилиш доираси кенг. Цемент ва бошқа қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда улардан хом ашё ўрнида фойдаланилади. Шунингдек турли-туман сопол буюмлар учун ҳам ишлатилади. Иккиламчи кулранг ва олачипор каолин қазиб олиш фойдалироқ ҳисобланади, улар кўмир билан бирга 5млн.тоннагача бўлган миқдорда қазиб олинади..Бу асосан каолинит минералидан иборат тоғ жинслари билан бутун республикани таъминлашга етади.

Шуни таъкидлаш жоизки, бугун Ўзбекистонда учта – Ангрен, Шарғун, Бойсун кўмир конлари мавжуд. Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида жойлашган Шарғун ва Бойсун конларидан тошкўмир олинса, Ангрен кўмир кони қўнғир кўмир хазинасидир. Ангрен конидан фарқли ўлароқ Шарғун ва Бойсун конларида қазиш ишлари ер остида олиб борилади. Бу фойдали қазилмани олиш усулини танлашда авваламбор кўмир жойлашган чуқурликка эътибор қаратилади. Агар жойланиш чуқурлиги 100м.дан ошмаса, Ангрен кўмир конидагидек очиқ усул қўлланилади. Айни вақтда ер ости газ ташкилоти ҳам фаолият юритади, унда кўмир қатламларини ишлаш ер остида газга айлантириш ёрдамида амалга оширилади, бу ҳолда ёнар газ ҳам олинади.

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда мамлакатимиздаги энг йирик Ангрен кўмир конини такомиллаштириш бўйича кенг кўламда ишлар олиб борилмоқда, бу жараёнга хорижий инвесторлар ҳам жалб этилган. Модернизация кўмир қазиб олишда илғор технологияларни тадбиқ этиш, инновацион ва энерготежамкор усулларни қўллаб техник жиҳатдан эскирган ускуналарни алмаштиришни тақозо этади. Бунда кўмир қазиб олиш ҳажми икки баробарга ортади, яъни йилига 6,4млн. тонна кўмир қазиб олишга еришилди.

ЁҚИЛҒИ БРИКЕТЛАРИ

Кўмир брикетлари нархи арзон маҳсулот бўлиб ишлаб чиқаришдаги иссиқлик муаммоларини ҳал қилишда ҳам, турар-жой биноларини иситишда ҳам бирдек қулай воситадир.Завод фаолияти шу туфайли жисмоний шахсларнинг ҳам эҳтиёжини қондиришга қаратилган.

- ANGREN KOMIR BRIKET заводида кўмирнинг физик-механик хусусиятларини эътиборга олган ҳолда маҳсулот тайёрланади. Корхонада олинадиган иссиқликни мумкин қадар ошириш имконини берувчи махсус технология ишлаб чиқилди. Унга кўра, кўмир брикети ишлатилгандан сўнг ҳам ўз шаклини тўла сақлайди ва ундан бошқа мақсадларда яна фойдаланиш мумкин.

Кўмир билан таққослаганда, кўмир брикетининг афзалликлари талайгина – биринчидан, ёниш муддати уч баробар узоқ, у ёниш жараёнининг бошидан охиригача бир хил иссиқлик ажратади, демак вақт ҳисобига кўра энергосамарадорлик даражаси кўп. Иккинчидан, ишлатилиб бўлган брикет кул қолдирмайди ва унда зарарли ноорганик аралашмалар йўқ. Техник хусусиятларига кўра, кўмир брикети ҳеч қайси жиҳатдан кўмирдан қолишмайди.

Ёқилғи кўмир брикетларини ишлаб чиқаришда бизнинг заводда елимловчи моддалар ва кимёвий қўшимчалардан фойдаланилмайди. Шунинг учун бизнинг маҳсулот барча экологик меъёрий қоидалар талабига тўла жавоб беради.Унинг устига, кўмир брикетининг иссиқлик бериши уч соат давом этади, маҳсулот нархини ҳисобга олсак, бу энергетик қаттиқ ёқилғининг ўта унумли тури ҳисобланади.Брикетларнинг иссиқлик яратиши ўртача– 1800-5490ксал/кг ни ташкил этади.

Мутахассислар маълумотига кўра, яқин келажакда кўмир брикетларига эҳтиёж ортиши мумкин. Аммо ҳозирнинг ўзида мамлакатимизда бу ёқилғи турининг шуҳрати тобора ортмоқда, фойдаланишдаги қулайлик, нисбатан арзон нархни эътиборга олсак, бу табиий ҳол.



ПЕЧЛАР ВА БОЙЛЕРЛАР

Қаттиқ ёқилғи – кўмирдан иссиқлик олиш инсониятга аллақачон маълум бўлган. Қадимги аждодларимиз исиниш учун соф кўмирдан фойдаланишган. Қурум, ис, кул камроқ ажралиши учун мураккаб бўлмаган қурилмалар ясашган. Бугун бу борадаги вазият тубдан ўзгарди. Биринчидан, иморатларни иситиш учун бошқа қаттиқ ёқилғига кўра кўмир брикетларини ишлатиш анча фойдали. Иккинчидан, бугун бозор самарали технологик ечимларни таклиф этаяпти. Хусусан, ANGREN KOMIR BRIKET корхонаси тақдим этаётган маҳсулот турлари орасида печлар ва бойлерлар бор. Бу мураккаб қурилмалар кўмир брикетларининг ёниши ҳисобига иншоотни иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлайди. Бундай тизимнинг афзаллиги фақат ҳамёнбоп нархидагина эмас, балки унинг иссиқлик ва электр энергиясининг бошқа ташқи манбаларига боғлиқ бўлмаган ҳолда тўла мустақиллигидир.

Компания ўз харидорларига буюртмачининг эҳтиёжига кўра турли печлар ва бойлерларни таклиф этади. Дейлик, Сиз унча катта бўлмаган майдонни иситмоқчи бўлсангиз, атиги 3 дона брикет қаланадиган печка бор, бунда 5-6 соат мобайнида узлуксиз иссиқлик билан таъминланасиз. Бу вариант 30 кв.м.гача бўлган кичикроқ иморат учун қулай. Агар майдони катта иншоот ёки бино учун керак бўлса, печларнинг бошқа икки турдаги модели бор. Улар 40 ва 120 кв.м.гача бўлган жойни иситади. Бу иситиш қурилмалари учун кўпроқ, яъни 4 ва 9 дона брикет қаланади, табиийки ёниш муддати 7-8 соатгача узаяди. Печлар, унинг устига брикетлар нархини ҳисобга олсак, ёқилғининг бу тури ўта қулайдир.

- Иссиқ сув таъминотини йўлга қўйиш мумкин бўлмаган ҳолатларда бу муаммони ҳал қилишга бизнинг корхонада тайёрланаётган бойлерлар ёрдам беради. Бу агрегат буткул мустақил бўлиб иншоотни иситиш вазифасини ҳам бажаради, сув иситишда ҳам ундан фойдаланиш мумкин. Бу бойлерларнинг ҳам уч турини таклиф қилишимиз мумкин. Улар фақат ўлчами ва бир бора кўмир брикетларини қалаганда иссиқлик ва иссиқ сув билан таъминлаш вақтига кўра ўзаро фарқланади.Уларнинг энг кучлиси 400 м2 гача бўлган бўлган иморатни исита олади.

Печлар ва бойлерларни танлаганда ишлаб чиқарувчи ва комплект қисмларининг таъминотчисига эътибор қаратиш зарур. Бизнинг компаниямизда бу қурилмаларни йиғишда Корея Республикасидаги энг яхши ишлаб чиқарувчиларнинг комплект қисмларидан фойдаланилади.

  • Products

    Печь 3/9

    Количество закладываемых угольных брикетов: 9 штуки. Обогреваемая площадь: 90м2. Размер печи: 645х455мм.

  • Products

    Печь 1/3

    Количество закладываемых угольных брикетов: 3 штуки. Обогреваемая площадь: 30м2. Размер печи: 600х320мм.

  • Products

    Печь 1/4

    Количество закладываемых угольных брикетов: 4 штуки. Обогреваемая площадь: 40м2. Размер печи: 750х320мм.

  • Products

    Бойлер 1/3

    Количество закладываемых угольных брикетов: 3 штуки. Обогрев. площадь: 100м2. Размер печи: 740х375мм.

  • Products

    Бойлер 3/9

    Количество закладываемых угольных брикетов: 9 штуки. Обогрев. площадь: 200м2. Размер печи: 810х550мм.

  • Products

    Бойлер 4/16

    Количество закладываемых угольных брикетов: 16 штуки. Обогрев. площадь: 380м2. Размер печи: 970х690мм.

СВЯЗЬ С НАМИ

СП ООО "Angren Ko"mir Briket"

Адрес: 110201, Узбекистан, г. Ангрен, Перевалбаза

Телефон:

+(998 98) 128 62 61

+(998 95) 515 62 62

info@akb.uz